Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

12. Кимки судхўрлик қилса, шу ишнинг бир томонида турса, гувоҳ ёки котиб бўлса, дарра ва икки йилгача қамоқ жазосини олади.


Қаллоблик ва товламачилик

1. Кимки бировни кўчма ёки кўчмас мулкни ё васийлик тилхатини ёхуд қарздан воз кечиш ҳужжатини топширишга ундаб, қаллоблик билан унга эга бўлиб олса, дарра, беш йилгача қамоқ ва қози белгилаган товонни тўлаш жазосини олади.


2. Кимки вояга етмаган, ақлдан озган, ақли паст, савдойи одамнинг эҳтиёжини суиистеъмол қилиб, унга зарар етказадиган тарзда ундан қарз, ижара олгани, тижорий ва бошқа ҳужжатлардан воз кечгани хусусидаги тилхатни ёки бирор шартномани ёки қарздан кечиш ҳужжатини олса, олти ойдан уч йилгача қамалади.


3. Кимки ёмон ниятда ҳеч нарсага арзимайдиган чекни берса ёки банкдаги пули чекдан оз бўлса ёхуд чекни бериб қўйиб, банкдаги пулнинг ҳаммасини ёки қолгани чекдаги ҳисобга тўғри келмайдиган миқдордаги маблағни олса, дарра, икки йилгача қамоқ ва қози белгилаган товонни тўлаш жазосини олади.


4. Кимки молиявий ҳужжатларга сохта имзо чекиш ёки вексел, чек каби молиявий ҳужжатларни сохталаштириш каби ишларни қилса, дарра ва икки йилгача қамоқ жазосини олади.


5. Кимки давлат ёки чет эл валютасини сохталаштирса ёхуд билиб туриб уни муомалага қўйса, йигирма беш йилгача қамоқ ҳамда қози белгилаган товонни тўлаш жазосини олади.


6. Кимки бировни нарсасини пулини бермаслик ниятида танлаш ҳуқуқи билан ёки маълум муддатга топширишига ундаса, бир йилгача қамалади.


7. Кимки қарз берувчиларни алдаш мақсадида молини бериб, тўкиб, гаровга қўйиб юборса ёки муайян маблағни тўлаши хусусида қозининг ҳукми чиққанидан кейин молининг бир қисмини сотиб ёки кўчириб юборса, олти ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади.


8. Кимки харидордан ёки гаровга қўйилган нарсани олувчидан сотиладиган ёки гаровга қўйилган нарсанинг мулкчилигига ёхуд гаров ҳуқуқи ёки шунга алоқадор бошқа бир гаровга тааллуқли бўлган асосий ҳужжатни яширса ё мулкчилик унга боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлиши эҳтимоли бўлган шаҳодатномани сохталаштирса, бир йилгача қамоқ жазосига тортилади.

 

207-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222